Маркировка – товар ўрамига жойлаштириладиган назорат ва идентификация белгиси (НИБ). Маркировка ёрдамида давлат товарларнинг ишлаб чиқарилишидан тортиб дўконларгача ҳаракатини кузатиши, харидор эса уларнинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин. Товарларни рақамли маркировкаси товарларнинг ҳар бир бирлигига ноёб рақамли идентификатор - маркировка кодини битиш орқали амалга оширилади.

Маркировка коди муайян бир тамойилга мувофиқ шакллантирилади ва қуйидаги мажбурий элементларни ўз ичига олади:
  • товар коди (штрих-код, GTIN) – GS1 халқаро ассоциацияси томонидан тайинланади;
  • серия рақами (товарнинг ҳар бир алоҳида ўрами учун ягона);
  • текшириш калити;
  • текшириш коди (криптографик технологиялардан фойдаланган ҳолда Рақамли маркалаш тизимининг оператори томонидан шакллантирилади);

Маркировка коди товарга (товар ўрамига) ишлаб чиқарувчи ёки товарни импорт қилувчи томонидан икки ўлчовли штрих код кўринишида битилади (1-расм):
  • DataMatrix;
  • GS1 DataMatrix
    1-расм. Товарни маркировка коди
    Товарни маркировка коди орқали сканерлашда у чекка киритилади. Товарнинг маркировка кодининг тўғрилигини текшириш учун «Asl belgisi» иловасидаги кодни сканердан ўтказиш лозим.
    Уни «Google Play» и «App Store» иловасидан юклаб олиш мумкин. Шунингдек, catalog.milliykatalogi.uz
    веб-сайтда маркировкали маҳсулотлар рўйхатини кўришингиз мумкин. Aгар маркировка кодининг нотўғрилиги аниқланса, рақамли маркировка тизимининг операторига +99871 203-88-72 рақами бўйича мурожаат қилишингиз лозим.

    Уни қандай текшириш мумкин? Кодни сканерлашда уни шифрининг тафсилотлари очилади, унда юқорида кўрсатилган элементлар ёзилган бўлади (2-расм).

    Шу билан бирга, маркировка кодидаги штрих-код товар ўрамидаги ҳақиқий штрих-кодга мос келмаслиги аниқланиши мумкин.

    Маркировка кодидаги штрих-код GS1 стандарт идентификаторидан кейин кўрсатилади (агар штрих код 14 белгидан кам бўлса, у ҳар доим 14 та рақамга етгунча чапдан нол билан тўлдирилади, бош ноллар ҳисобга олинмайди).
    Aгар ДСИ ходимлари дорихонага келса, уларга маркировка кодига риоя қилмаслик фактларни кўрсатилиши мумкин.

    Истеъмол ўрамини маркировкалаш кодига мисол (товарнинг штрих-коди 4870046198488)
    Мисолни расшифровкаси (тафсилотлари очилиши):

    • 01 – GS1 стандарт идентификатори, яъни ундан кейинги белгилар товар кодини (GTIN) кодлашини кўрсатади;

    • кейинги 14 та белги: товар штрих-коди (GTIN) (агар штрих-код 14 белгидан кам бўлса, у ҳар доим чап томондан 14 та рақамга етгунча ноллар билан тўлдирилади, бош ноллар ҳисобга олинмайди);

    • 21 – GS1 идентификатори, яъни ундан кейинги белгилар элементнинг серия рақамини (S/N) кодлашини кўрсатади;

    • кейинги 7 та белги: товарнинг серия рақами (S/N);

    • 91 - GS1 стандарт идентификатори, яъни ундан кейинги белгилар имзони (текшириш калитини) кодлашини кўрсатади;

    • кейинги 4 та белги: текшириш калити;

    • 92 – GS1 стандарт идентификатори бўлиб, ундан кейинги белгилар имзони (тасдиқлаш коди) кодлашини кўрсатади;

    • қуйидаги 44 та белги: текшириш коди (маркировка кодининг ҳақиқийлигини текшириш учун фойдаланилади);
    Фискал чекига фақат идентификация коди киритилади: идентификатор (01), товар штрих-коди, идентификатор (21) ва серия рақами (кетма-кет равишда, бўш жой, қавслар, ўқилмайдиган белгилар ва шу кабиларсиз).

    «F-KASSA» дастурида маркировка кодини сканерлашда "Ушбу препарат ҳозирда мавжуд эмас!" ёзуви чиқиш мумкин.

    Бундай ҳолда махсулотни қуйдаги сабабларга кўра сотиш мумкин бўлмайди:
    1. маркировка коди нотўғри киритилган бўлса;
    2. агар сотилаётган товарлар «F-KASSA» дастури қолдиғида бўлмаса;
    3. «F-APTEKA» дастурида товар карточкасида штрих-код тўғри тўлдирилмаганда;

    Шунингдек, «F-APTEKA» дастурининг янги GOLD версиясида чек урилганда ёзув пайдо бўлади: "Этот товар должен продаваться с маркировкой! У него нет маркировки?" ёзуви чиқади. Aгар «Asl belgisi» иловасида маркировка кодининг тўғрилигини текширгандан сўнг хатолик аниқланса, "Yes" тугмасини босиш ва чекни одатдаги уриш лозим. Aгар маркировка кодида хатолик бўлмаса, маркировкаланган товар тасодифан штрих-код орқали сканерланган бўлса, у ҳолда ёзув чиққанда "No" тугмасини босиш ва маркировка кодини сканерлаш орқали чекни босиб чиқариш лозим.

    «F-KASSA» дастурида қайси товарлар учун маркировка коди борлигини кўриш учун товарни танлаш ойнасидаги "Маркировка" устунида тасдиқ белгиси мавжудлигини текширишингиз лозим. Товар карточкасида "Маркировка" катагига «галочка» белгиси автоматик равишда киритилади. Рақамли маркировка тизимининг оператори маълумотлар базасида товар учун янги маркировка коди яратилаётган бўлса, тегишли равишда товарлар маълумотномаси янгилангандан сўнг, маълум товарлар карточкасининг «Маркировка» графани чап тарафида тасдиқ белгиси пайдо бўлади.

    Маркировка кодлари мавжуд бўлган товарларга чек босилганда фискал чекининг «МК» қаторида сотилган товарларнинг маркировка коди чоп этиладию.

    3 расм. Фискал чеки
    FOM GROUP
    Toshkent sh., Sh.Rashidov ko'chasi, 93a uy
    Теl: +998 (71) 207-08-08
    E-mail: info@fomgroup.uz
    www.fomgroup.uz